“Сиз биз учун қадрлисиз!” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди

2023 йил  15 ноябрь куни  Фарғона шаҳридаги Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида “Сиз биз учун қадрлисиз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Реабилитация ва мослаштирув маркази вилоят бўлими , вилоя ОИТС га қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан алоҳида эътибор зарур бўлган  хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирнинг мақсади профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида, сифатли ҳал этиш, уларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишдир.

Шу куни хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси, тиббий кўрик ташкил этилди, улар учун зарур бўлган дори-дармонлар бепул тарқатилди. Вилоят ОИТС га қарши курашиш  маркази ходимлари тарғибот тадбири ўтказиб, хохловчиларни  ихтиёрий равишда ОИВ инфекциясига тестдан ўтказишди.

Experience the gaming wonder at Glory's wonderful gaming experience , where wonder is endless.