ОИВ инфекцияси билан касалланганларни даволаш.

ОИВ инфекцияси суринкали касаллик, уни бутунлай даволаш имкони ҳали мавжуд эмас. Шу сабабли беморлар бутун умрлари давомида тиббий ёрдамга муҳтож бўладилар. ОИВ билан зарарланган ва ОИТС касаллигига чалинган беморларбарча фуқаролар каби даволаш-профилактика муассасаларида режали шошилинч ёки ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳамма турларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Хозирги кунда бутун дунёда касалликни мухсус даволаш усули (ретровирусга қарши терапия) амалиётга тадбиқ қилинган бўлиб,  муолажалар  натижасида ОИВ ни юқтирган одамлар умри узаяди, ҳаёт тарзи яхшиланади ва бошқаларга касалликни юқтириш хавфи кескин пасаяди. бу усул Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган.