ОИВга аноним текширув – бу мижознинг ўз истаги билан ихтиёрий тарзда ва шахсни тасдиқловчи бирор ҳужжатсиз ёки шахсий маьлумотларни қайд қилинмаган ҳолда ОИВ инфекциясига текшириш. Аноним текширув бепул амалга оширилади.
18 ёшгача бўлган болаларни аноним равишда ОИВга текшириш қатъиян ман этилади.
Текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра аноним ҳолда олинган қон намунасини ИФА усулида таҳлил ўтказилганда, мусбат натижа аниқланган ҳолатда лаборатор таҳлилнинг давом эттирилиши тўхтатилади. Ушбу шахслар билан тестдан кейинги маслаҳат ўтказилиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ихтиёрий равишда қайта қон топшириш тавсия этилади ва алгоритм бўйича таҳлил давом эттирилади.
Манзил: Фарғона шахар Маданият кўчаси 12А уй.