СТИГМА

Стигма – маъно сифатида тарифланганда бу тамға, белги маъноларини билдиради. ОИВ билан дастлабки касалланган кишилар стигма объектларига айланади.

Стигматизация – бу инсон ва бир гурух кишиларга стигма белгиларини ёзиш жараёнидир.

ОИВ/ОИТСга боғланган ҳолда стигма- бу ушбу касаллик билан касалланганларга нисбатан нотуғри фикрда булиш, уларни менсимаслик, обрўсизлантиришни ифода этади.

Стигма (иснод) ҳисси ОИВ/ОИТС билан яшаётган инсонларда учрайдиган энг катта муаммо бўлган ҳиссиётлардандир. Инсонни бошқалар кўз олдида, жамоа бошқа шахснинг хатти-харакатини қоралаб, уни бадном бўлиши тушунилади. Касаллигини бошқалар билиб қолишидан қўрқиб, бемор ўзини ўзи қоралаб, яккаланиб қолиб, исноддан истироб чекади.

ДИСКРИМИНАЦИЯ

ДИСКРИМИНАЦИЯ (лот.diskriminatio — фарқлаш) — давлат, юридик ёки жисмоний шахс ҳуқукларининг (бошқа давлат, юридик ёки жисмоний шахс ҳуқуқларига нисбатан) чекланиши. Демократик давлатларнинг ички қонунларида ҳамда халқаро ҳуқуқда Дискриминациянинг барча шакллари, жумладан, фуқаролар ҳуқуқларини миллати, ирқи, жинси, дини сабабли амалда ёки юридик жиҳатдан камситишга йўл қўйиш тақикланади.

Бу маълум бир инсонни хақ – хуқуқларини чеклаб кўйилиши оқибатида, у ва бошқа одамлар орасида тафовут пайдо булиши, тахқирланганга нисбатан бир гурух шахсларнинг нохақ муносабатда бўлишига олиб келади.

ОИВ/ОИТС билан боғлик дискриминацияга куйидаги инсон гурухлари киради:

ОИВ билан яшовчи шахслар;

Уларнинг оила аъзолари ва болалари;

Улар билан алоқада бўлган дуст ва ўртоқлари;

Яхши ҳимояланмаган гуруҳ аъзолари;

Дискриминация сабаблари:

Саводсизлик;

Юзаки маълумотга эга булишлик;

Шифокор сирини фош қилиш;

Оммавий ахборот воситаларидаги ёки медперсоналдан ноаниқ ва салбий маълумотлар;

Касаллик юқиш йулларини тахминий тарғиб қилиш;

Алоҳида социал гуруҳларнинг яшаш тарзига нисбатан салбий фикрда булмоқ ва уларни қораламоқ.