Фарғона вилоят ҳокимлиги қошидаги ОИВ-инфекциясини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Идоралараро ишчи гуруҳнинг штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят аҳолиси ўртасида ОИВ-инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият таҳлили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги “Одамнинг иммун танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-14-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21-февралдаги 84-Қарорлари ижроси борасида вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.