Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти татар жамоатчилик миллий маданий маърифий марказда ўтказилган тадбир

Мамлакатимиз ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмаган. Халқимиз азалдан бағрикенглик, меҳмондўстлик, кечиримлилик, бошқаларнинг урф-одат ва қадриятларини эъзозлаш каби умуминсоний фазилатларини кўрсатиб келган. Миллатлараро тотувлик умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, тинчлик ҳамда барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. шу муносабат билан вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан 2024 йил 4 июн куни Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти татар жамоатчилик миллий маданий маьрифий маркази ходимлари ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда татар миллий маданий маърифий марказ ходимлари ихтиёрий равишда ОИВ га тестдан ўтишди, уларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди ҳамда кенг тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди.