Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ОИВ инфекциясини олдини олиш борасидаги хамкорлик

Вилоят ички ишлар бошқармаси хамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан хамкорликда шахар, туман ички ишлар бошқармаларининг ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш тезкор ходимлари учун семинар йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда Фарғона вилоят ИИБ ТВҲ ЖҚБ Аҳлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлими бошлиғи подполковник А.А.Каттабеков, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили М.Гофуров, шахар ва туманлар ИИБларининг маъсул ходимлари, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врач ўринбосари С.С.Нурматов, бўлим бошлиғи А.А.Акбаров, марказ врач-эпидемиологлари, санитария-врачлари қатнашиб. Кун тартиби бўйича

1. Фарғона вилоятида ОИВ инфекцияси бўйича юзага келган эпидемиологик вазият.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 йилдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” № ПҚ 14-сонли қарори мақсад ва вазифалари.

3. ОИВ инфекцияси бўйча умумий маълумотлар, ИИБлариннг ахоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдаги вазифалар белгилаб олинди.